Welcome to "Samarqandpaxtasanoat" MCHJ   Matni eshitish uchun tugmani bosing! Welcome to "Samarqandpaxtasanoat" MCHJ by Darling1
А A
22:09:44 26.03.2016 Shanba

15:16 | 27 May 2015

Yangiliklar

Бухоро вилоятида Республика семинари

 logo_5Ҳудудий “Пахтасаноат” бирлашмаларига қарашли “Пахтатранс” корхоналарида капитал таъмирлаш ишларини бажариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш юзасидан 2015 йил 11 июл куни “Бухоропахтасаноат” бирлашмасига қарашли “Буохоропахтатранс” корхонасида Республика кўргазмали семинари ўтказилди.

      Семинарда барча ҳудудий бирлашмалар раисларининг биринчи ўринбосарлари ва тизимдаги “Пахтатранс” корхоналари раҳбарлари, жами 29 нафар соҳа ходимларининг иштироки таъминланди.

        Кун тартибига мувофиқ семинар иштирокчилари куннинг биринчи ярмида “Бухоропахтатранс” корхонасида амалга оширилган ишлар билан танишдилар, иккинчи ярмида эса тегишли мавзуга асосан йиғилиш бўлиб ўтди.

      “Ўзпахтасаноат” уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари М.Бобожонов семинар йиғилишини очиб, кун тартибидаги масалалар билан иштирокчиларни таништирди. Шунингдек, М.Бобожонов мазкур семинар дастури бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериш билан бирга бугунги кунда “Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарда пахта хом-ашёсини тайёрлаш, уни қайта ишлаш, истеъмолчиларга тайёр маҳсулотларни юклаб жўнатиш каби муҳим вазифаларни бажаришда тизимдаги транспорт корхоналарининг самарали фаолият юритишини юқори даражада таъминлаш лозимлигини таъкидлаб, ушбу семинар йиғилишининг ўтказилиши долзарб вазифалардан бири эканлигини қайд этди.

           Семинарда иштирокчиларнинг тизим “Пахтатранс” корхоналаридаги мавжуд техникаларни янги мавсумга қадар сифатли таъмирлаш бўйича қўйилган талаблар, эътиборга молик асосий масалалар, пахта ташиш мавсумига тайёргарлик ишлари, мавжуд техникаларнинг самарали ишлашини таъминлаш, сарф-ҳаражатларни қисқартириш, мониторинг юритиш тизимини жорий этиш хамда ойлик ҳисоботларни юритишдаги энг муҳим масалалар тўғрисидаги маърузалари тингланди.

            Уюшма раҳбарияти томонидан “Ўзпахтасаноат” уюшмаси бошқарувининг тегишли буйруғи асосида “Пахтатранс” корхоналарида барча техникаларни инвентаризациядан ўтказиш хамда янги мавсум учун уларни сифатли капитал таъмирлаш белгиланганлиги қайд қилиниб, мазкур корхоналарнинг иш фаолиятини самарали ташкил қилиш, уюшмага тегишли тартибдаги ҳисоботларни тақдим этиб борилишини таъминлаш бўйича корхоналар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Семинарнинг иккинчи кунида Бухоро шаҳридаги Муқаддас қадам жойлар зиёрат қилинди.

Манбаа:  http://paxta.uz сайтидан олинди.

Ishonch telefoni

doverie

F:0(366) 233-07-97 T:0(366) 233-30-76 [email protected]



Foydali havolalar

  • lenta_img

    O’zbekiston Respublikasi hukumat portali

  • lenta_img

    Oliy majlis qonunchilik palatasi

  • logo-5

    "Uzpaxtasanoat" uyushmasi

  • logo-5

    "Juma" paxta tozalash korhonasi

  • logo-5

    "Zirabuloq" paxta tozalash korhonasi

  • logo-5

    "Kattaqo'rg'on" paxta tozalash korhonasi

  • logo-5

    "Chelak" paxta tozalash korhonasi

  • logo-5

    "Yangiqo'rgon" paxta tozalash korhonasi

  • logo-5

    "Mitan" paxta tozalash korxonasi

  • logo-5

    "Ziyovuddin" paxta tozalash korxonasi

March 2016
M T W T F S S
« Jan    
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31  
Все о погоде - Pogoda.uz
Home

Samarqandpaxtasanoat hududiy aksiyadorlik birlashmasining rasmiy sayti.

Sayt materiallaridan qisman yoki to'liq foydalanilganda veb-sayt manzili ko'rsatilishi majburiy.

Samarqand shahri, M.Ulug'bek ko'chasi, 50-uy.

Saytning so`nggi yangilangan sanasi

replica rolex fake rolex

Matni eshitish uchun tugmani bosing! Sampaxta.uz